Петербургдаги портлаш ижрочилигида гумонланувчи сурати тарқатилди
Санкт-Петербург метросидаги портлашни ташкиллаштиргани гумон қилинаётган шахс фотосурати эълон қилинди. РЕН ТВ телеканали кузатув камералари орқали аниқланган суратни намойиш қилди.
Гувоҳлар ушбу шахс вагонда рюкзакни қолдириб чиққанини кўришган. Ушбу шахс қора кийимда бўлган.
3 апрель куни «Сенная площадь» бекатидан «Технологический институт» бекатига ҳаракатланишни бошлаган поездда портлаш рўй берди. Ушбу портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлиб, 22 киши жароҳатланди.
Meduza агентлиги маълумотларига кўра, портловчи ускуналарнинг қуввати тротил эквивалентида тахминан 200—300 граммни ташкил этган.
Терактдан сўнг метрода иккита портлаш юз бергани ҳақида хабарлар пайдо бўлди, бироқ МАҚ ахборот маркази бошлиғи Андрей Пржездомский фақат битта портлаш бўлганини маълум қилди.
Мавзуга оид
10:06 / 12.09.2024
Самарқандда газ портлаган «дом» аҳолиси эвакуация қилинмоқда
20:52 / 30.08.2024
Германияда Украина учун қурол ишлаб чиқарадиган Diehl компанияси заводида портлаш содир бўлди
00:20 / 25.08.2024
Францияда синагога яқинида портлаш содир бўлди
07:47 / 23.08.2024