Ўзбекистон Петербургдаги портлаш муносабати билан Россияга ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳри метросидаги портлаш натижасида инсонлар ҳалок бўлиши муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.
Давлат раҳбари ўз мактубида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга чуқур ҳамдардлик сўзларини етказишни сўради.
Бугун, 3 апрель куни Санкт-Петербург метросида, поезд «Технология институти» бекатидан ҳаракатланишни бошлаганида портлаш юз берди. Сўнгги маълумотларга кўра ушбу портлаш туфайли 10 киши ҳалок бўлган, 22 киши жароҳатланган.
Сешанба кунидан Санкт-Петербург шаҳрида уч кунлик мотам эълон қилинди.
Мавзуга оид
21:24 / 23.09.2024
Президент шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини табриклади
18:54 / 23.09.2024
Уй-жой сотиб олиш бўйича кафолатли эскроу тизими жорий қилинади – президент
18:13 / 23.09.2024
Дарё ўзанларидаги қум-шағал ўрнига муқобил хомашё базаси яратилади
16:27 / 20.09.2024