Ўзбекистонга ИШИДга тегишли маълумотларни олиб кирмоқчи бўлган қозоғистонлик шахс ушланди
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда 90 га яқин контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилиши ҳолатларида аниқланган бўлиб, натижада қиймати салкам 320 млн. сўмлик товар-моддий бойликларининг ноқонуний олиб ўтилиши олди олинди.
Таъкидлаш жоизки, аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатларидан аксарият қисми ёшлар онгига салбий таъсир этувчи хар хил турдаги диний ва порнографик мазмундаги видеоролик ҳамда фотосуратларнинг олиб ўтилишига доир қоидабузарликлар ташкил этади.
Масалан, 2017 йил 17 январь куни Қозоғистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига ўтиш мақсадида “Сирдарё” чегара божхона постига пиёда кириб келган Қозоғистон Республикаси фуқароси Л.Жанасовга (исми шарифи ўзгартирилган) тегишли, муқаддам фойдаланишда бўлган “IPhone 5S” русумли телефон аппарати холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганда, телефон аппаратининг хотирасида 2 дона шафқатсизликни тарғиб қилувчи видеолавҳалар, шунингдек, 9 дона беҳаё ва порнографик мазмундаги хамда 5 дона диний мазмундаги видеолавҳалар борлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2017 йил 20 январдаги БК-024-сонли экспертлик хулосасига кўра, ушбу телефон аппаратининг хотирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши таъқиқланган 2 дона шафқатсизликни тарғиб қилувчи видеолавҳалардаги маълумотлар ИШИД диний экстремистик ташкилотига тегишли бўлиб, уларда диний адоватни тарғиб қилувчи ғояларнинг мавжудлиги, шунингдек, ушбу видеолавҳалар ақидапарастлик ғоялари билан йўғирилганлиги маълум бўлган.
Ушбу холат юзасидан фуқаро Л.Жанасовга нисбатан 2017 йил 27 январь куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 246-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тегишлилиги бўйича суд идораларига юборилган.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
12:00 / 21.10.2024