Жаҳон | 08:47 / 03.04.2017
7394
1 дақиқада ўқилади
Жанубий Корея, Япония ва АҚШ денгиз машқларини бошлашди
Жанубий Корея, Япония ва АҚШ КХДР сувости кемалари билан кураш бўйича қўшма ҳарбий-денгиз машқларини ўтказмоқда.
Бу ҳақда «Рёнхап» агентлиги Жанубий Корея мудофаа вазирлигига асосан хабар берди.
Таъкидланишича, уч кунлик машқлар Чежудо ороли яқинида ўтказилади. Улардан кўзланган мақсад – Шимолий Корея таҳдидларига қарши уч давлатнинг «самарали жавоб қайтаришини» таъмирлашдир. Таҳдидлар мамлакатнинг баллистик ракеталардан тортиб сувости кемаларига қадар ишлаб чиқиши билан боғлиқ.
Аввалроқ мамлакатлар КХДР томонидан ракета таҳдиди кучайгани туфайли ракеталарга қарши мудофаа бўйича ҳарбий машқларни ўтказишди. Шунингдек Жанубий Корея ва АҚШ Key Resolve ҳарбий машқларини бошлашгани маълум бўлди.