Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Саудия Арабистони қиролини Россияга таклиф қилди
Россия президенти Владимир Путин ва Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз ал-Сауд ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Кремль матбуот хизмати.
"Саудия Арабистони қироли Санкт-Петербургдаги ваҳший терактни қоралади ҳамда Россия президенти ва Россия халқига чуқур ҳамдардлик билдирди", деб айтилди Кремлда.
Икки давлат раҳбарлари террорчилик хавфига қарши кураш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш муҳимлигини тасдиқладилар. Бундан ташқари, томонлар сиёсий ва савдо-иқтисодий соҳаларда ҳамкорликни ошириш зарурлигини қайд қилишди.
"Турли даражаларда тузилажак шартномалар муҳокама қилинди. Владимир Путин Саудия Арабистони қиролини Россияга таклиф қилганини тасдиқлади", дейилди хабарда.
Мавзуга оид
19:04
«Зарар бор» – Путин Украина ҳужумлари, бензин тақчиллиги ва Анкориж келишуви ҳақида
18:39
«Ўзларига қайтаётган уруш реаллиги» – Россия яна дронлар ҳужумига учради
08:39
Полша разведкаси: Россия маблағига намойишлар ташкил этган гуруҳ фош этилди
13:17 / 29.06.2026