Жаҳон | 09:20 / 05.04.2017
6897
1 дақиқада ўқилади

Канада соҳиллари яқинидаги музлар орасида 209 йўловчиси бўлган паром қолиб кетди

Бортида 209 йўловчи бўлган паром Канаданинг Кейп-Бретон ороли яқинида бир неча соатга муз исканжасида қолиб кетди. Бу ҳақда CBC телеканали хабар бермоқда.  

Highlanders пароми 4 апрель куни кундузи Шимолий Сиднейдан (Янги Шотландия вилояти) йўлга чиқиб, бир мунча вақтдан кейин музлар орасида қолиб кетган. Паромда йўловчилардан ташқари 85 та юк машинаси ва 65 та енгил машина бор бўлган.

Паромга ёрдам бергани Канада соҳилбўйи қўриқлаш хизматининг музёрар кемаси чақиртирилган. Паромга эгалик қилувчи Marine Atlantic компанияси вакилининг айтишича, паром маҳаллий вақт билан соат 20.00 да муз исканжасидан озод қилинган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид