Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Nissan X-Trail тўпламига дронни ҳам қўшди
Фото: motor.ru
Япониянинг Nissan компанияси X-Trail кроссоверининг махсус намунасини тақдим этди. Унинг тўпламига дрон ҳам қўшилди. Фирма X-Scape нусхасидан жами 1200 дона ишлаб чиқаради. Уларнинг ҳар бирига кўтариб юриш учун махсус сумкали Parrot Bebop 2 квадрокоптери тақдим этилади.
Ихчам дронга Nissan тимсоли туширилган бўлиб, 500 гр келади ва Follow me (Менга эргаш) функциясига эга. У Android ва iOS дастурий таъминотида ишловчи илова ёрдамида ишга туширилади. Тўпламга, шунингдек, Parrot Skycontroller 2 масофадан бошқариш пульти ҳамда Parrot Cockpit Glasses видеокўзойнаги киради.
Кўзойнакда дроннинг 14 мегапикселли камераси олаётган тасвирларни бевосита кўриш мумкин. Дрон, шунингдек, камерани рақамли барқарорлаштирувчи билан жиҳозланган. У кўпи билан 25 дақиқа парвоз қила олади.

Nissan X-Trail X-Scape 130 от кучига эга, 1,6 литр ҳажмдаги дизель мотор ҳамда Tekna тўпламига кирувчи барча жиҳозлар билан бирга ишлаб чиқилади.
Махсус автомобиллар Ғарбий Европа мамлакатларида беш ва етти ўриндиқли намунада тақдим этилади. Ҳозирча, унинг нархи ва сотишга чиқарилиш муддати хусусида маълумотлар йўқ.
Мавзуга оид
11:00 / 28.01.2026
Россия армияси йўловчи поездига дрон билан зарба берди: ҳалок бўлганлар бор
10:37 / 26.01.2026
Юзлаб дронлар ва авиабомбалар: Зеленский — Россиянинг бир ҳафталик зарбалари ҳақида
22:04 / 25.01.2026
Хитойда нишонни аниқ урадиган милтиқли дрон синовдан ўтказилди
14:05 / 22.01.2026