19:04 / 05.04.2017
17319

Event Expo 2017. Тошкентда ноёб ретро-автомобиллар кўргазмаси бошланди

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳридаги «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазма компаниясида 5—7 апрель кунлари Event Expo 2017 — ҳодисаларнинг ихтисослаштирилган кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазма бешта: Fashion Expo, Wedding Expo, Mass Media&Advertising Expo, «Дам олиш ва Ўйин-кулги» ҳамда Ташкент Flora Expo кластерлари бўйича ўтказилмоқда.

Кўргазма доирасида иштирокчиларга ҳодиса-хизматлар бозорида ўз имкониятларини намойиш этиш ва кўрсатиладиган хизмат турлари ҳақида тўлиқ маълумот тақдим этиш имконияти берилган. Кўргазмада экспонент ва ташриф буюрувчилар таклиф этилаётган соҳалардаги замонавий йўналишлар билан танишиш, турли комплекс тадбирлар ташкилотчи-пудратчилари билан ишчи алоқаларни йўлга қўйиши мумкин.

Кўргазма келажакда турли лойиҳаларни амалга оширишга жалб этиш мақсадида ивент-агентликлар базасини шакллантириш имконини беради.

Event Expo 2017 тадбирлари доирасида акциялар, ютуқли ўйинлар ва танловлар ташкил этилади.

Кўргазма ҳудудида ретро-автомобиллар кўргазмаси ҳам очилган. 

Пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари 5-7 апрель кунлари турли даврларда ишлаб чиқарилган ҳамда ҳар хил моделдаги 25та машина ва 12та мотоциклни томоша қилишлари мумкин.

Ретро-автомобиллар кўргазмаси бир неча йилдан бери ташкиллаштириб келинади. Бу ерда уруш давридаги «Полуторка» ҳам, «Победа» ҳам, «Рига» мотоцикли ҳам тақдим этилган. 

Эслатиб ўтамиз, кўргазмага кириш бепул.

Top