Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг Яшнобод туманида аёл киши “Матиз”да биринчи синф ўқувчисини уриб кетди
Тошкентнинг Яшнобод туманидаги “Авиасозлар-4” мавзесида ўтган шанба куни “Матиз” ҳайдовчиси биринчи синф ўқувчини уриб кетди. Бола турли жароҳатлар билан касалхонага етказилди. Бу ҳақда Nuz.uz хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 1 апрель куни “Матиз” “Авиасозлар-4” мавзесидаги 39-рақамли уй қаршисида 244-мактабнинг 1-синф ўқувчисини уриб кетган. Автомобилни 37 ёшли аёл киши бошқарган.
Тошкент ИИББ ЙҲХБ матбуот хизматининг хабар беришича, бола 4-шаҳар клиник шифохонасига турли жароҳатлар билан олиб кетилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, бола йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган бўлган. Айни дамда текширув ишлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
15:48 / 13.06.2026
Бекободда машинада одам уриб ўлдириб, жасадни каналга оқизиб юборган “опер” 7 йилга қамалди
14:06 / 11.06.2026
Қамчиқ довонида автомобиль жарликка тушиб кетди
14:02 / 09.06.2026