Ўзбекистон | 15:05 / 06.04.2017
7026
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Тожикистон ташқи ишлар вазири билан музокара ўтказди

6 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистонга МДҲ иштирокчи давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун келган Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожидин Аслов билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Суҳбат давомида Ўзбекистон—Тожикистон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболли йўналишлари, жумладан, МДҲ доирасидаги муносабатлар муҳокама қилинди ҳамда айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда Тожикистон элчиси Содиқ Имоми иштирок этди.

Мавзуга оид