Тошкент вилоятида икки шахс икки нафар ҳимоясиз аёлни қўрқитиб, қимматбаҳо буюмларини олиб чиқиб кетди
Икки шоввоз бир куннинг ўзида икки ҳимоясиз аёлни қўрқитиб, уларнинг уйидан қимматбаҳо буюмларини олиб чиқиб кетишган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати.
Эндигина 23 ёшни қаршилаган бу йигитчалар ўзларининг қинғир ишларини олдиндан режалаштириб олишади. Сўнгра ўзлари яшаган Тошкент вилояти Пискент тумани “Оқтепа” МФЙга қўшни бўлган Оққўрғон тумани С.Сегизбаев фермерлар уюшмаси 1-бўлим Шохруҳия қишлоғи ҳамда Бўка тумани “Тошлоқ” МФЙда истиқомат қилган уй бекаларига дўқ-пўписа қилишиб, 2 дона мобил телефонлари ва сариқ металлдан ясалган 2 жуфт зираклари, бундан ташқари 180 минг сўм пулларини тортиб олиб, кўздан ғойиб бўлишган.
Ички ишлар органлари ходимларининг тезкорликда кўрган чоралари натижасида бу икки ҳамтовоқ қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 166-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноятни содир этиш сабабларини ўрганиш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:14 / 12.09.2024
Тошкент вилоятидан яна 14 та маҳалла қисман Янги Тошкент ҳудудига ўтказилмоқда
11:45 / 12.09.2024
Алиментда рекорд: аёл 3 нафар фарзанди таъминоти учун собиқ эрига 1,7 млрд сўм тўлади
15:48 / 10.09.2024
Тошкент вилоятидаги бўёқ заводида ёнғин чиқди
10:36 / 06.09.2024