Жаҳон | 07:28 / 06.04.2017
6816
1 дақиқада ўқилади

Трамп ва Меркель Украина ва Афғонистон бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар

Фото: AP

АҚШ президенти Дональд Трамп ва Германия канцлери Ангела Меркель 5 апрель куни телефон орқали Украина шарқидаги ихтилоф ва Афғонистондаги вазиятни ҳамда ўзаро манфаатли бошқа бир қатор масалаларни муҳокама қилдилар. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати маълум қилди.  

"Етакчилар бу ва бошқа масалалар бўйича яқиндан ҳамкорлик қилишга ва ҳаракатларни мувофиқлаштиришга келишиб олдилар. Улар яқин алоқада қолишга шартлашиб олдилар", дейилган хабарда.

АҚШ ва Германия ҳарбийлари Афғонистонда маҳаллий ҳукуматга хавфсизликни таъминлашда ёрдам кўрсатмоқдалар.

Германия, шунингдек, Украина, Франция ва Россия билан Украинадаги ихтилофни тартибга солиш бўйича "норманд тўртлигига" киради. АҚШ бу гуруҳга кирмайди.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид