АҚШ хавфсизлик кенгаши Шимолий Корея етакчисини йўқ қилишни таклиф қилди
АҚШ миллий хавфсизлик кенгаши АҚШ президенти Дональд Трампга Шимолий Корея сиёсатига таъсир ўтказиш варианти сифатида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инни йўқ қилиш ва Жанубий Кореяда ядровий қурол жойлаштиришни таклиф қилди. Бу разведка хизматларидаги манбадан маълум бўлди.
Пхеньян сиёсатини тезкорлик билан қайта кўриб чиқиш режаси Трампнинг Хитой етакчиси Си Цзиньпин билан учрашувидан олдин тайёрланган.
Вашингтонда Пекин Шимолий Корея сиёсатига дипломатия ва санкциялардан кўра кўпроқ таъсир кўрсата олишига умид қилинмоқда. Бироқ агар Шимолий Кореяда ядровий синовлар давом этаверса, АҚШ кескин чораларга бориши мумкин, деб маълум қилди NBC телеканали.
Телеканалнинг юқоридаги ғояларни муҳокама қилишда иштирок этган манбаси "бу таклифдан" ҳайратда эмаслигини, Жанубий Кореяда ядровий қуролнинг жойлаштирилиши эса АҚШ учун салбий оқибатларга айланиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
"Мен бу яхши ғоя деб ўйламайман. Фикримча, бу Пхеньянни янада ғазаблантиради", деб айтган НАТОнинг Европадаги бирлашган қуролли кучларининг собиқ олий бош қўмондони Жеймс Ставридис.
Мавзуга оид
17:45 / 02.11.2024
Прокурорликдан вице-президентликка қадар. Камала Ҳаррис ким?
15:30 / 02.11.2024
АҚШ 2023 йил 7 октябрдан бери Исроилга 17,9 млрд долларлик ҳарбий ёрдам берди
10:48 / 02.11.2024
АҚШ иқтисодиёти ҳар қачонгидан ҳам каттароқ ва яхшироқ. Сиёсий қарорлар буни барбод қилиши мумкинми?
10:30 / 02.11.2024