Жаҳон | 08:15 / 08.04.2017
7032
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Сурияга қарши янги санкциялар тайёрламоқда

АҚШ молия вазири Стивен Мнучин АҚШ Сурияга қарши янги санкциялар тайёрлаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Мнучиннинг айтишича, санкциялар тезкорлик билан тайёрланмоқда.  

Айни вақтда Сурияга нисбатан АҚШнинг бир қатор санкциялари амал қилади.

Аввалроқ Буюк Британиянинг БМТдаги вакили Мэттью Райкрофт Сурияга АҚШнинг зарбасигача санкциялар киритилиши кутилган, бироқ бунга Россиянинг 7 марта тақиқлов қўйиши имкон бермаган. 

Ўз навбатида АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли АҚШ Сурия раҳбариятига нисбатан янги ҳаракатларга тайёрлигини маълум қилди.

Мавзуга оид