Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Стокҳольм воқеаси муносабати билан Швеция қиролига ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Швеция Қироли Карл XVI Густавга Стокҳольм шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида инсонлар ҳалок бўлиши муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдириб мактуб йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини етказди ҳамда барча жароҳат олганларга тез орада соғайишни тилади.
Эслатиб ўтамиз, 7 апрель куни кундузи юк машинаси ҳайдовчиси шаҳар марказидаги Сергельсторг майдонида одамларни босиб кетган эди. Автомобиль универмагга урилганидан сўнг ёниб кетган. Сўнгги маълумотларга кўра, 4 киши ҳаётдан кўз юмган.
Мавзуга оид
19:23
«Крокус»даги теракт учун судланган шахс ўз жонига қасд қилди
09:47 / 12.03.2026
Норвегияда АҚШ дипмиссияси ёнидаги терактда гумон қилинганлар қўлга олинди
09:20 / 23.02.2026
Зеленский: Лвивдаги терактни РФ Telegram орқали ташкил этган
16:41 / 22.02.2026