Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швеция полицияси Стокҳольмдаги теракт ижрочисининг Ўзбекистон фуқароси эканлигини тасдиқлади
Стокҳольмдаги терактни содир этишда гумонланиб ҳибсга олинган эркак ҳақиқатан ҳам Ўзбекистоннинг 39 ёшли фуқароси ҳисобланади. Бу ҳақда Швеция полицияси бошқармаси раҳбари Дан Элиассон айтди.
SVT телеканалининг маълум қилишича, гумонланувчига "теракт орқали ўлдириш" айби қўйилмоқда. Элиассон айбланувчи ўз айбини тан олгани ҳақидаги хабарга изоҳ бермади. У, шунингдек, террорчининг Швецияда яшашга рухсати бор-йўқлиги ҳақида ҳеч нарса маълум қилинган.
Элиассон гумонлар жиддий эканлигини айтди. "Бу ишга бошқалар ҳам аралашганини инкор қилмаймиз", деб айтган Элиассон.
Швеция хавфсизлик хизмати раҳбари Андрес Торнбергнинг таъкидлашича, махсус хизматлар гумонланувчи ҳақида бир йил аввал маълумотлар олган, бироқ бу маълумотлар экстремизмга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган ва "иккинчи даражали" ҳисобланган.
7 апрелда Стокҳольм марказида юк машинаси одамларни босиб кетиб, универмаг деворига бориб урилган. Швеция бош вазири ушбу ҳужумни "давлатига ҳужум" деб баҳолаган. Теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлган, 15 киши жароҳатланган. Полиция томонидан қўлга олинган гумонланувчи ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олган. Полицияда айнан у юк машинаси ҳайдовчиси эканлиги таъкидланган.
Мавзуга оид
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:39 / 28.05.2026
Брюсселда ўзбекистонлик фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди
16:46 / 24.05.2026
Покистонда теракт оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
09:07 / 14.05.2026