Ўзбекистон ва Беларусь ташқи ишлар вазирлари ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди
2017 йил 7 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тошкентга МДҲ иштирокчи давлатлар Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Беларусь делегациясига бошчилик қилиб келган Беларусь Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Макей билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ расмий сайти маълум қилди.
Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатлар кун тартибининг долзарб масалалари, жумладан 2016 йил октябрьида Самарқандда олий даражадаги Ўзбекистон-Беларусь учрашуви доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.
Томонлар кейинчалик амалга оширилган олий ҳукумат даражасидаги ташрифлар алмашинуви ҳамда бошқа алоқалар икки давлат раҳбарларининг савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича берган топшириқлари бажарилишини амалиётга ўтказиш имконини берганини мамнуният билан қайд этди.
Вазирлар МДҲ, БМТ, ЙХҲТ ва бошқа халқаро ва минтақавий тузилмалар форматида ўзаро ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари бўйича ҳам фикр алмашди.
Учрашувда Беларусь Республикаси Элчиси Николай Клакевич иштирок этди.
Мавзуга оид
21:49
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
21:21 / 17.10.2024
Ўзбекистоннинг ШҲТ бюджетидаги улуши маълум бўлди
23:53 / 30.09.2024
Озарбойжонда ўзбекистонлик ҳарбийлар иштирокида «Маҳорат-2024» қўмондонлик-штаб ўқувлари бошланди
19:53 / 16.09.2024