Жаҳон банки Украинани танқид қилди
Украина ҳукуматининг Жаҳон банки молиялаштираётган инфратузилмавий ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш лойиҳалари доирасидаги иши олдинга жуда секин силжимоқда. Бу ҳақда Жаҳон банкининг Украина, Беларусь ва Молдова бўйича директори Сату Кахконен маълум қилди.
"Афсуски, барча лойиҳалар ҳам исталгандек тез бормаяпти. Муаммо одатдагидек, самарасиз бошқарувда. Самарасизликнинг сабаби эса иккита бўлиши мумкин: ё маблағларнинг нооқилона ажратилиши, ёки тендер жараёнларини ташкиллаштириш ва ўтказишдаги муаммолар. Лойиҳаларнинг амалга оширилишига жавобгар бўлган вазирликлар, афсуски, жуда секин ва самарасиз ишламоқда. У ёки бу ишларнинг бажарилиши учун шартномаларнинг имзоланиши анча чўзилмоқда ва демак, лойиҳаларнинг амалга ошиши ушланмоқда", деб айтган Кахконен.
Кахконеннинг фикрича, Украинада ҳукуматнинг ўзгариши ҳам лойиҳаларнинг амалга оширилишига салбий таъсир қилган.
Кахконеннинг эслатишича, жорий йилда Жаҳон банки "Нафтогаз Украины" компаниясига Европадаги етказиб берувчилардан табиий газ сотиб олиши учун 500 млн долларлик кредит берган. Шунингдек, май ойида 150 млн долларлик кредит линияси муҳокамага қўйилади. Бу маблағлар Украинадаги кичик ва ўрта тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Украина Жаҳон банкидан энг кўп кредит олган 10 та давлатдан биридир. Жаҳон банки, Халқаро реконструкция ва тараққиёт банки Халқаро молия корпорацияси билан бирга 2014-2016 йилларда Украинага 6,5 млрд доллар ажратган.
Мавзуга оид
18:15
Рамзон Қодиров Украина жангчиларини тириклайин асирга олмаслик ҳақидаги буйруғини бекор қилди
10:30
АҚШ Украинага 425 млн долларлик янги ёрдам пакетини тақдим этмоқда
08:40
Зеленский: Украина Курск АЭСни эгаллаб олиши мумкин эди
19:38 / 01.11.2024