Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда картошка 2200 сўмдан сотилиши бошланди
Андижон вилоятидаги бозорлар ва савдо дўконларида март ойи давомида картошка нархи кескин қимматлашиб кетганди.
«Кун.uz» мухбири Андижон бозорларида бўлди. Унинг маълум қилишича, эски шаҳар ҳудудидаги «Марказий бозор» ҳамда «Янги бозор» расталарида тадбиркорлар томонидан Россия ва қўшни давлатлардан олиб келинган картошка аҳолига 2200 сўм нархда сотилмоқда.

«Андижон шаҳридаги бозорлар ва савдо дўконларида ҳам худди шу нархда кунига 25 тонна, туманларда эса 5 тоннадан сифатли картошка келтирилиб сотиляпти», дейди вилоят бозорлар уюшмаси вакили.
Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан амалга оширилган ҳаракатлар туфайли барча деҳқон бозорларида картошканинг нархи тушиб бормоқда. Ушбу қулайликдан аҳоли вакиллари мамнунлигини билдиришган.
Мавзуга оид
16:27 / 26.06.2026
Андижонда сув ва оқова сув тизимларининг реконструкцияси бошланди
08:21 / 25.06.2026
Андижонда 1980-йилларда қурилган магистрал сув тармоғи янгиланади
22:54 / 24.06.2026
Одамлар турмушини яхшилашга қаратилган ўзгаришлар ўн йиллаб чўзилмаслиги керак - Саида Мирзиёева
11:00 / 22.06.2026