Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубайда ярим дақиқа ичида заргарлик дўконини ўмарган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Дубай полицияси бир кунга қолмасдан ярим дақиқа ичида заргарлик дўконидан 2 млн дирҳамга (548000 АҚШ долларига яқин) тенг қийматдаги заргарлик буюмларини ўғирлаб кетган жиноий гуруҳни қўлга олди, деб хабар берди Дубай полицияси Twitter ижтимоий тармоғидаги блогида.
"Ниқоб кийиб олган босқинчилар 31 сонияда дўкон пештахтасини бузиб 2 млн дирҳам қийматидаги заргарлик буюмларини ўмариб, ноъмалум йўналишда қочиб қолишган, лекин шунга қарамай Дубай полицияси 24 соат қолмасдан бутун жиноий гуруҳни қўлга олган", деб ёзилган полиция ҳисоботида.
Ўғирлик иштирокчилари БААда яшовчи 5 нафар хорижлик, жумладан бир аёл бўлган.
Мавзуга оид
09:45
Эроннинг миллиардлаб долларлик маблағлари атрофида баҳс кучайди
15:50 / 11.06.2026
“Пломба” ипини лезвиеда кесдим” – Фарғонада банк мансабдори банкоматлардан катта миқдорда пул ўғирлади
14:06 / 25.05.2026
БАА билан “Сифатли давлат бошқаруви” дастури йўлга қўйилади
17:39 / 22.05.2026