Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Трамп Суриядаги аэродромга зарба билан чекланмайди»
АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Ҳейли маълум қилиб ўтдики, Суриядаги зиддиятни сиёсий йўл билан ҳал қилиш вариантларини кўрмаяпти.
«Асад ҳукумат тепасида қолар экан, Суриядаги зиддиятни сиёсий йўл билан ҳал этиш вариантлари бўлмайди. Агар сиз унинг ҳаракатларига кенгроқ ракурсдан қарасангиз, Асад раҳбарлигидаги давлат тинч яшаши иложсиз эканини кўрасиз», — деган Ҳейли CNN учун берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, зарур бўлса АҚШ президенти Дональд Трамп Суриядаги авиабазаларни бомбардимон қилишни давом эттиради.
«Агар шундай қилиш керак бўлса, у шундай қилади», — дея қайд этган дипломат.
Бундан олдинроқ Ҳейли хоним БМТ Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда мажлиси вақтида Россия Дамашқ билан муносабатларини қайтадан кўриб чиқиши кераклигини маълум қилиб ўтганди.
7 апрелга ўтар кечаси АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Ўрта Ер денгизидаги икки кемаси — USS Porter ва USS Ross эсминецларидан Суриянинг Ҳомс вилоятидаги Шайрат аэродроми томон 59 та «Томагавк» қаноти ракеталари учирилди. Бу ҳужум АҚШ Сурия ҳукуматини 4 апрель куни Идлибда кимёвий газ қўллашда айблаши ортидан амалга оширилди.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026