Жаҳон | 23:18 / 10.04.2017
5548
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Суриядаги ҳарбийларини ҳимоялаш бўйича чоралар кўрди

АҚШ Суриядаги аэродромга зарба бергандан кейин ўз ҳарбийларининг ҳимоясини кучайтириш мақсадида бу мамлакатдаги ҳарбий фаолиятига бир қатор ўзгартиришлар киритди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда

Амалдорлар хавфсизлик нуқтаи назаридан, АҚШ айнан қандай чоралар кўрганини муҳокама қилишдан бош тортганлар, бироқ бу чоралар террорчиларга қарши курашни заифлаштирмаслигини айтганлар.

7 апрелда АҚШ Суриядаги Шайрат авиабазасига 59 та ракета билан зарба берганди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид