Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германиядаги меҳмонхона Трамп ва унинг жамоасини қабул қилишдан бош тортди
Ҳамбургдаги ҳашаматли Vier Jahreszeiten меҳмонхонаси июль ойида ўтказиладиган G20 саммити вақтида АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг жамоасини қабул қилишдан бош тортди. Бу ҳақида Hamburger Abendblatt хабар беради.
Нашрнинг маълум қилишича, Трамп маъмурияти 7-8 июль кунлари бўлиб ўтадиган "Катта йигирматалик" саммити вақтида меҳмонхонадан жой буюртма қилишни режалаштирган эди, бироқ рад жавобини олишди. Нима учун айнан бундай жавоб олингани номаълум. Vier Jahreszeiten вакиллари мазкур маълумотга изоҳ беришни исташмади.
Тадбир ташкилотчилари хабар қилишича, Америка раҳбари саммит вақтида Берлиндаги Adlon меҳмонхонасига жойлаштирилиши мумкин. Бироқ ҳозирча Вашингтондан бу таклифни маъқулловчи мурожаат келмади.
Умумий қийматда сиёсатчилар, журналистлар ва кузатувчи шахслар учун 6-9 июль кунлари саммит вақтида қарийб ўн мингдан ортиқ хоналар тайёрланган.
Мавзуга оид
15:58 / 06.03.2026
Трамп Эрон раҳбарлиги учун «уч яхши номзод» борлигини айтди
14:12 / 18.01.2026
Трамп эълон қилган илк линкор $22 млрд туриши мумкин
15:09 / 22.11.2025
FT: АҚШ Украинадан Трамп режасини қабул қилишни қатъий талаб қилди
12:57 / 18.10.2025