Ҳинд разведкаси аскари Покистонда ўлим жазосига ҳукм қилинди
Покистонда 2016 йилнинг мартида жосусликда айбланиб, қўлга олинган ҳинд разведкаси ходими олий жазога ҳукм қилинди. Бу ҳақида ислом республикаси қуролли кучларининг матбуот хизматида хабар берилди.
"Ҳиндистон ташқи разведкасининг жосусликда айбланган аскари Кул Бхашан Ядав ҳарбий трибунал томонидан унга нисбатан қўйилган барча моддалар бўйича айбдор деб топилиб, ўлим жазосига ҳукм қилинди", - дея маълум қилди Покистон ҲК расмий вакили генерал-майор Асиф Ғофур. Унинг сўзларига кўра, суд жараёни давомида ҳинд томони Ядавни топширишни сўраб, бир неча маротаба мурожаат қилган. Маълум бўлишича, у - Ҳиндистон ташқи разведкасининг Тадқиқотлар ва таҳлиллар бўлими аскари бўлган.
Расмий Исломобод маълумотларига кўра, Кветта шаҳрида қўлга олинган Ядав Жанубий Осиёнинг бу мамлакати ҳарбий-денгиз кучлари капитани ҳисобланади. Таъкидланишича, ҳиндистонлик аскар Покистон ҳудудида сохта ҳужжатлар билан яшаган ва Хитой билан иқтисодий ҳамкорликка оид йирик лойиҳалардан бири - Хитой-Покистон иқтисодий коридори тўғрисидаги маълумотларни тўплаш вазифасини бажариб келган.
Маълум бўлишича, Покистон махсус хизматлари ҳиндистонлик аскарнинг фаол ҳаракатларини бир йилдан зиёд вақт давомида кузатган. Унинг Белужистондаги сепаратик гуруҳлар билан алоқаси борлиги ва уларга маълумот эвазига йирик пулли мукофотлар бергани аниқланган.
Мавзуга оид
18:21 / 04.11.2024
Покистонда ҳаво ифлосланиши меъёрдан 60 баравар ошгани сабабли мактаблар ёпилди
17:42 / 04.11.2024
Хавфсизлик чегарасидан 80 баробар юқори: Лаҳор дунёнинг ҳавоси энг ифлос шаҳарларидан бири
15:10 / 02.11.2024
Ўзбекистоннинг янги элчиси Покистон президентига ишонч ёрлиқларини топширди
17:51 / 01.11.2024