Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳар Ички ишлар органларига ишга қабул қилиш бўйича ЭЪЛОН!
Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда турувчи ва шу ерда истиқомат қилувчи, 30 ёшдан ошмаган, бўйи 170 сантиметрдан паст бўлмаган, ўрта, ўрта-махсус ва олий маълумотга эга бўлган, Қуролли кучлар сафида муддатли, бир ойлик ёки олий ўқув юртининг ҳарбий кафедрасида таҳсил олган, ички ишлар органларида хизмат қилиш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ишга қабул қиламиз.
Номзод ИИВнинг амалдаги меъёрий-буйруқ талаблари асосида бошланғич суҳбатдан ўтиши, синовларни (диктант, психологик тест ва спорт) топшириши, белгиланган ҳужжатларни йиғиши, ҳарбий-тиббий кўрикдан ўтиши, мутахассислиги бўйича ўрнатилган тартибда амалиётни ўташи ҳамда якуний тест синовларини муваффақиятли топшириб, ички ишлар органларига қабул қилинганлиги ҳақида буйруқ чиққунига қадар 30 ёшга тўлмаган бўлиши шарт.
Мурожаат учун манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Навоий кўчаси, 9А-уй, Тошкент шаҳар ИИББ Шахсий таркиб билан ишлаш хизмати Касбий тайёргарлик маркази. Тел: 234-01-15, 235-67-40
Мавзуга оид
15:10 / 13.03.2026
Ички ишлар ходимларининг қўпол муомаласи ва тергов сифатидан норозилик кўп – президент
18:01 / 04.03.2026
Жиззахда хусусий боғча раҳбари болага беҳаё видео кўрсатиб, бузуқ ҳаракатлар қилди. Тергов органи уни очиқда қолдирган
20:03 / 03.03.2026
Тошкент шаҳрида ИИББнинг икки тезкор ходими қўлга олинди
12:31 / 03.03.2026