Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БААнинг 5 фуқароси кўча пойгалари учун жазо сифатида кўча супурувчи бўлиб ишлаб беради
Дубай суди БААнинг 5 нафар фуқаросини ва Форс кўрфази давлатидан бўлган яна бир кишини йўлларда спорт машиналарида пойга уюштирганликлари учун жамоат ишларини бажариш билан жазолади. Бу ҳақда БАА бош прокуратураси берган хабарда маълум қилинди.
"Йўл ҳаракати қоидабузарлари йўллардаги масъулиятсиз хатти-ҳаракатлари учун жамиятга фойда келтириш билан жазоланишлари керак", деб айтилган хабарда.
Пойга машиналари ва катта тезликлар ишқивозлари жазо сифатида кўча супуриш ва АЁҚШда машиналарга ёқилғи қуйиш каби, БААда энг "қора" иш ҳисобланувчи ишларни бажарадилар. Уларга берилган жазо муддати 1 ойдан 3 ойгача давом этади. Энг катта жазо муддатини эса машинасини болалар майдончаси ёнида "учирган" ҳайдовчи олди.
Мавзуга оид
09:45
Эроннинг миллиардлаб долларлик маблағлари атрофида баҳс кучайди
14:06 / 25.05.2026
БАА билан “Сифатли давлат бошқаруви” дастури йўлга қўйилади
17:39 / 22.05.2026
Шавкат Мирзиёев Миллий китобхонлик ҳаракатига старт берди
14:31 / 22.05.2026