G7 давлатлари Россияга қарши санкциялар бўйича қандай қарорга келди
Франция ташқи ишлар вазири Жан-Марк Эйро Луккадаги “Катта еттилик” давлатлари ТИВ раҳбарлари учрашувида Россия ва Сурияга нисбатан санкциялар ҳақида қарор қабул қилинмаганини маълум қилди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги маълум қилди.
Блумберг агентлиги маълумотига кўра эса, Москвага нисбатан чекловларни кенгайтириш масаласи умуман муҳокама этилмаган.
Эйро G7 барча давлатлари Сурия президенти Башар Асад мамлакат келажагининг бир қисми бўлиши мумкин эмас, деган фикрда эканини таъкидлаб ўтди. Шунингдек Франция ТИВ раҳбарининг қайд этишича, Суриядаги можарони ҳал қилишга қўйилган биринчи қадам – бу ўт очишни тўхтатиш бўлиши керак.
Аввалроқ Буюк Британия ТИВ раҳбари Борис Жонсон учрашувда Россияга нисбатан санкцияларни кучайтиришни талаб қилмоқчи экани ҳақида маълум қилганди. Sun’нинг ёзишича, британиялик вазир G7 Идлибдаги кимёвий ҳужумдан сўнг қўшма баёнот эълон қилишини хоҳламоқда. Унга кўра, Россия Сурия президенти Башар Асадни қўллаб-қувватлашни бас қилиши ҳамда мамлакатдан қўшинларни олиб чиқиб кетиши керак бўлади. Москва рад жавоб берса, Украина билан боғлиқ ҳодисалар туфайли киритилган санкциялар рўйхатига янгилари қўшилади, деб таъкидлайди газета.
Сурия мухолифати 4 апрель куни Хан-Шейхун шаҳрида кимёвий қурол ишлатилган ҳолда амалга оширилган ҳужум натижасида 80 киши ҳалок бўлгани ва 200дан ортиқ инсон жабрланганини маълум қилди. Вашингтон ва унинг коалиция бўйича иттифоқчилари бунда Дамашқни айблашди.
Мавзуга оид
22:34 / 24.12.2024
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
20:16 / 24.12.2024
WP: Байден Путинга «хайрлашув зарбаси» — Россия энергетикасига қарши санкциялар тайёрламоқда
20:13 / 24.12.2024
Россияда жазо ўтаётган Ўзбекистон фуқароларининг вояга етмаган фарзандлари ватанга қайтарилди
18:22 / 24.12.2024