Жаҳон | 08:20 / 11.04.2017
6003
1 дақиқада ўқилади

Меркель ва Мэй Сурияга берилган зарбани қўллаб-қувватлашди

Германия канцлери Ангела Меркель ва Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй АҚШ президенти Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқотда АҚШ томондан Суриянинг Шайрат авиабазасига берилган ракета зарбасини қўллаб-қувватлашди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.   

"Бош вазир ва канцлер АҚШнинг ҳаракатларини қўллаб-қувватлашди ва Сурия президенти Башар Асадни жавобгарликка тортишнинг муҳимлигини таъкидлаб ўтишди", дейилди хабарда.   

Таъкидланишича, Трамп, Мэй ва Меркель Сурия масаласи бўйича алоқаларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Аввалроқ Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис АҚШнинг Суриядаги авиабазага берган ракета зарбаси Суриянинг 20 фоиз самолётларига шикаст етказганини маълум қилганди.  

Мавзуга оид