Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Назарбоев Остона нима учун Сурия бўйича музокаралар ўтказиладиган жой сифатида танланганига изоҳ берди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Остона Сурия ихтилофининг барча томонларидан тенг узоқлашгани сабабли Сурия бўйича музокараларни ўтказиш майдончаси сифатида танланганини айтди. Назарбоев бу ҳақда "МИР 24" телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
"Биз қарама-қарши бўлган томонлар – Сурия мухолифати ва ҳукуматига ҳамда музокараларда иштирок этаётган – Россия, Эрон ва Туркияга учрашиш имкониятини тақдим қилдик. Уларнинг илтимосига кўра бундай учрашувларнинг бир неча серияси ўтказилмоқда", деб тушунтириш берди Назарбоев.
Унинг айтишича, Остонадаги майдончада Женевада, айниқса Сурия мухолифати томондан, иштирок этмаганлар иштирок этмоқда.
"Биз Қозоғистон ихтилофнинг барча томонларидан тенг узоқлашган ёки барчага бирдек муносабатда деб ҳисоблаб, бундай музокараларни таклиф қилиб, уни ўтказишга шароитлар яратдик. ИШИД устидан ғалабадан манфаатдор бўлган бу барча давлатларнинг биргаликдаги ишисиз ва террорчиликка қарши курашисиз бу муаммони ҳал қилиб бўлмайди", деб айтди Назарбоев.
Мавзуга оид
08:25 / 22.06.2026
Саида Мирзиёева «Остона» халқаро молия маркази фаолияти билан танишди
22:10 / 21.06.2026
Эрон Трамп таҳдидларидан сўнг музокараларни давом эттиришдан бош тортди
08:55 / 20.06.2026
ОАВ: Уиткофф Эрон билан музокаралар учун Швейцарияга йўл олди
18:05 / 12.06.2026