Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Обама Берлинга ташрифи давомида Меркель билан учрашади
АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама Берлиндаги Евангелие черковида бўлиб ўтадиган байрамга ташриф буюрмоқчи. Обама Германияга сафари давомида 25 май куни Германия канцлери Ангела Меркель билан учрашади. Сиёсатчилар демократия ва келажак мавзусидаги муҳокамаларда иштирок этишади, деб маълум қилди Focus нашри.
Муҳокаманинг номи "Демократияни фаоллик билан қуриш – ўз уйи ва дунёда жавобгарликни зиммасига олиш" деб аталади ва Бранденбург дарвозалари яқинидаги студияда бўлиб ўтади.
Обама охирги марта Берлинга 2016 йил ноябрда АҚШ президенти сифатида ташриф буюрган. Обама 2008 йилда ҳам Берлинга келган, бироқ у ўшанда АҚШ президенти лавозимига номзод бўлган.
Германияда 2017 йилда Евангелие черкови реформациянинг (16- асрда Ғарбий Европада католик черкови ва папа ҳокимиятига қарши олиб борилган диний шаклдаги ижтимоий-сиёсий ҳаракат) 500 йиллигини нишонлайди. Реформация 1517 йилдан бери олиб борилади. Тахмин қилинишича, айнан шу йилда Виттенбергда Мартин Лютер католик черковни танқид қилувчи 95 та тезисини маълум қилган.
2017 йил 28 майда Виттенбергда катта байрамона черков ибодати бўлиб ўтади. Тахмин қилинишича, аҳолиси 50 минг кишини ташкил қилувчи бу шаҳарга байрам кунлари 300 минггача одам ташриф буюради.
Мавзуга оид
09:25 / 18.06.2026
Обама ва Трампнинг Эрон билан келишувлари нимаси билан фарқ қилади?
08:33 / 07.05.2026
Обама нима учун АҚШ ўзга сайёраликларни яшира олмаслигини тушунтирди
09:10 / 24.04.2026
Ризо Паҳлавий Берлинда ҳужумга учради
11:58 / 17.03.2026