21:30 / 11.04.2017
9902

OnePlus компанияси Galaxy S8'нинг 500 долларлик "қотили"ни ишлаб чиқармоқда

Хитойнинг OnePlus компанияси 500 доллар эвазига Samsung Galaxy S8'нинг "қотили"ни ишлаб чиқармоқда. OnePlus 5 смартфони рамкасиз экран, Snapdragon 835 процессори, 8 Гб оператив хотираси, иккиламчи камерага эга бўлади. Унинг нархи 500 доллардан қиммат бўлмаслиги кутилмоқда. Бу ҳақида Phonearena'да маълум қилинди.

Нашр OnePlus 5'нинг Samsung флагмани билан беллашиш имконини берувчи камида беш асосий хусусиятини санаб ўтди.

Дизайн ва таркиб

OnePlus 5 смартфони Samsung Galaxy S8 флагмани каби  рамкасиз дизайн ва Home тугмасининг йўқлигидан ташқари, 1440Х2660 пикселли 5,5 дюймли дисплейга эга бўлади. Бармоқ излари сканери, хитойлик ишлаб чиқарувчиларга хос бўлганидек, қурилманинг орқа панелида жойлашади.

Оператив хотира ҳажми

OnePlus 5 оператив хотиранинг фантастик ҳажми - 8 Гб'га эга бўлади, бу кореялик рақибига нисбатан 1,5-2 баробар кўп дегани.

Камера

Камеранинг техник хусусиятлари Samsung'ни ҳам ортда қолдиради: асосий иккиламчи камера 23 мегапикселга эга бўлади, фронтал камера эса - 16 мегапикселга. Шундай бўлса-да, Phonearena Galaxy S8 флагманида олинган суратлар сифати юқорироқ бўлишини тахмин қилмоқда.

Аккумулятор

OnePlus 5 аккумулятори сиғими, турли маълумотларга кўра, ё 3500 мАс, ёки 4000 мАс. Бу смартфоннинг қулай автоном фаолиятини таъминлаш учун етарли.

Нархи

Galaxy S8 ва S8'дан фарқли ўлароқ, OnePlus 5 смартфонини қўлга киритиш 500 доллардан қимматга тушмаслиги таъкидланмоқда.

Умуман олганда, Корея гиганти билан рақобатлашиш учун яхши техник хусусиятларнинг ўзигина етарли эмас. OnePlus 5 Европа ва Америка уяли алоқалари тармоқларида беқарор ишлаши мумкин, бунинг устига техник қўллаб-қувватланишда ҳам муаммолар юзага келиш эҳтимоли мавжуд.

Top