Шавкат Мирзиёев Мисрдаги терактлар муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Миср Араб Республикаси президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сисийга Танта ва Искандария шаҳарларида содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг қурбон бўлгани ҳамда жароҳатлангани юзасидан ҳамдардлик мактуби йўллади.
ТИВ матбуот хизмати хабарида айтилишича, давлат раҳбари Миср президенти, Миср халқи ва ҳалок бўлганларнинг яқинларига самимий таъзия ва ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларга соғлик тилаган.
9 апрель куни Мисрдаги черковларда бир неча соат фарқи билан 2 марта портлаш содир этилди. Танта шаҳрининг асосий черковида содир этилган теракт туфайли 30 киши ҳалок бўлиб, 80 киши тан жароҳатини олди.
Кейинроқ эса бошқа бир террорчи Мисрдаги иккинчи йирик шаҳар бўлмиш Искандариядаги черковга кириш жойида ўзини портлатиб юборган. Бу ерда худкушни тўхтатган ва уни черковга киритмаган тўрт нафар полиция ходими ҳам ҳалок бўлди.
Мавзуга оид
10:00 / 31.10.2024
Нетаняҳу: Мисрнинг 48 соатлик оташкесим ҳақидаги таклифи Исроилга тақдим этилмади
14:30 / 29.10.2024
Миср Ғазода икки кунлик сулҳ тузишни таклиф қилди
14:50 / 23.10.2024
Мисрда инглиз тилидаги илк Ўзбек тили грамматикаси дарслиги яратилди
16:05 / 17.10.2024