Жаҳон | 17:46 / 11.04.2017
8894
1 дақиқада ўқилади

Сурияда икки нафар россиялик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди

Россия мудофаа вазирлиги хабар қилишича, Сурияда жангариларнинг ҳужуми оқибатида икки нафар россиялик ҳарбий хизматчи ҳаётдан кўз юмди. Яна бир аскар оғир яраланган, шифокорлар унинг ҳаёти учун курашмоқда. 

Вазирликнинг қайд этишича, россиялик шартнома асосида хизмат қилувчи ҳарбийлар  Сурия армиясининг бўлинмаларидан бирида бўлган. Улар ҳарбий маслаҳатчи бўлган офицер билан бирга аниқ ўқ отишни ўргатувчи инструкторлар сифатида фаолият юритган. Жангарилар уларни миномётлардан ўққа тутган. 

"Қўмондонлик россиялик ҳарбий хизматчиларни давлат мукофотларига тақдим этди", — деб қўшимча қилинган Мудофаа вазирлиги хабарида.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид