Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2016 йилда Россия қайси қитъага қанча қурол сотган
Россиянинг ҳарбий мақсаддаги маҳсулоти экспортида Осиё 1-ўринни эгалламоқда. Бу ҳақда Россиянинг ҳарбий-техник ҳамкорлик федерал хизмати директори Дмитрий Шугаев маълум қилди.
Шугаевнинг айтишича, қитъалар бўйича тақсимотда Россия 2016 йилда экспорт қилган умумий қурол-аслаҳанинг 53 фоизи Осиё, 42 фоизи Африка, 3 фоизи Шимолий ва Жанубий Америка ҳамда 2 фоизи Европа ҳиссасига тўғри келмоқда.
Шугаевнинг айтишича, бу соҳада Филиппин билан ҳам алоқалар фаоллашган.
"Филиппин Россия қурол-аслаҳасининг турли намуналарига, биринчи навбатда бронетанк ва ўқ отар техника, вертолёт ва ҳарбий-денгиз кучлари техникасига қизиқиш билдирмоқда", деб таъкидлаб ўтган Шугаев.
Мавзуга оид
15:51
Россия ичкарисига дрон ҳужумлари билан Украина нимага эришяпти?
09:20
G7 саммити: Россия нефти ва газига қарши янги санкциялар тайёрланмоқда
22:31 / 16.06.2026
Зеленский Россияга «даҳшатли қиш» билан таҳдид қилди
20:10 / 16.06.2026