Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубайда дронлардан лицензиясиз фойдаланиш тақиқланди
Дубай фуқаролик авиацияси бошқармаси шаҳарда дронларни учириш учун тегишли лизенция бўлиши кераклигини мажбурий шарт қилиб қўйди. Бу ҳақда Arabian Business нашри маълум қилди.
Аввалроқ дронлар бир неча маротаба Дубай халқаро аэропорти ишининг вақтинчалик тўхташига сабаб бўлганди.
1 май кунидан кучга кирадиган янги қоидаларга кўра, дрон харид қилмоқчи бўлганлар фуқаролик авиацияси бошқармасида лицензия олишга рўйхатдан ўтишлари керак бўлади.
"Одамлар дронларни Дубайнинг исталган дўконидан сотиб олишлари мумкин, бироқ уларда лицензия бўлмагунча, уни дўкондан олиб кетишларига рухсат бўлмайди", деб айтди бошқарма вакили Майкл Рудолф. "Харидорлар уларнинг дронларни бошқариш уқувини текширувчи мажбурий ўқув дастуридан ўтишлари керак бўлади", деб қўшимча қилди Рудолф.
Айни вақтда БААда мингга яқин дрон фойдаланувчиси қайд қилинган, улардан 60 нафари тижорий операторлар ҳисобланади.
Рудолфнинг айтишича, 2018 йил бошидан Дубайда барча рўйхатдан ўтган дронлар фаоллигини реал вақтда кузатадиган sky commander тизими ишлай бошлайди.
Мавзуга оид
14:13 / 04.05.2026
Дубайда кўчмас мулк орқали яшаш учун рухсатнома олишдаги минимал инвестиция миқдори бекор қилинди
08:39 / 04.05.2026
Дунёда биринчи давлат тўлиқ автоном дронлар галасини синовдан ўтказди
19:38 / 02.05.2026
БАА ҳаво ҳудудини тўлиқ очганини эълон қилди
17:45 / 01.05.2026