Испаниялик аёл собиқ эридан уй ишлари учун 24 минг еврога яқин пул ундирди
Испания фуқароси ҳисобланган аёл собиқ турмуш ўртоғидан олти йиллик турмуши давомида бажарган уй ишлари учун суд орқали 24 минг еврога яқин пул олишга муваффақ бўлди. El Mundo нашри шу ҳақида хабар берди.
Испания аппеляция суди даъвогар фойдасига 23 628 евро ундириш тўғрисида қарор қабул қилди. Шу тариқа Кантабрия провинцияси биринчи инстанция судининг бир йил аввалги қарори ўз кучини сақлаб қолди. Ўтган йилги қарор қабул қилинганидан кейин даъвогарнинг собиқ эри аппеляцияга топширган эди, бироқ унга рад жавоби берилди.
Жуфтлик 2007 йилда ажрашиш учун ариза топширган эди, бироқ эр-хотин ажрим юридик жиҳатдан расмийлаштирилиб, кучга киргунга қадар, яъни 2013 йилнинг май ойигача бирга яшашда давом этган. Жабрланувчи аёлнинг сўзларига кўра, у турмуш ўртоғи билан биргаликда яшаган йиллар давомида ишини ташлаб, ўзини фақат уй ишларига бағишлаган, эри эса боқувчи вазифасини бажарган.
Суд қарорига кўра, ушбу вазиятда собиқ эр "фойдаланувчи" бўлиб чиққан, зеро собиқ турмуш ўртоғи оила ва уй ишлари билан шуғулланган бир пайтда у "ўз фаолияти давомида шахсий молиявий аҳволини кўпайтириш имконига эга бўлган". Аёлга тўланадиган пул меҳнат учун минимал тўлов ҳажмининг 50 фоизидан келиб чиқиб ҳисобланган. "Уй ишлари умумий харажатларга ҳисса қўшишнинг бир шаклидир", - дейилади суд қарорида.
Мавзуга оид
10:10
Испанияда тошқин қурбонлари сони 200 кишидан ошди
09:10 / 01.11.2024
Испанияда тошқинлар қурбонлари сони 150 кишидан ошди
19:12 / 31.10.2024
“Халқимизнинг соддалиги сабаб бўлмоқда”— Тошкент шаҳар суди раиси Panorama Airways ишига тўхталди
17:54 / 31.10.2024