Трамп АҚШ ва Хитойнинг Шимолий Корея бўйича ҳамкорлиги ҳақида фикр билдирди
АҚШ ва Хитойнинг Шимолий Корея масаласи бўйича ҳамкорлиги Хитой савдосига фойда келтиради. Бундай фикрни АҚШ президенти Дональд Трамп Fox Business телеканалига берган интервьюсида билдирди.
"Биз Хитой раиси Си Цзиньпин билан учрашувда савдо ҳақида гаплашдик ва сизга айтишим мумкинки, Хитой бизга Шимолий Корея масаласида ёрдам берса, унда савдо борасида унга анча яхши бўлади", деб айтди Трамп.
"Фикримча, Хитой бизга ёрдам беради. Хитой ёрдам беришига умид қиламан", деб қўшимча қилган Трамп.
Бундан ташқари, Трамп 11 апрелда Си Цзиньпин билан телефон мулоқоти ўтказганини маълум қилган. "Хитой президенти билан Шимолий Корея хавфи юзасидан яхши суҳбат ўтказдик", деб ёзган Трамп твиттердаги саҳифасида.
Трампнинг айтишича, у Си Цзиньпин билан учрашуви вақтида АҚШ Хитой билан тузмоқчи бўлган янги савдо келишуви шартлари ҳақидаги масалани кўтарган. Трампнинг таъкидлашича, бу келишувнинг имзоланиши бевосита Пекиннинг Шимолий Корея масаласини ҳал қилишдаги ёрдамига боғлиқ.
8 апрелда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Си Цзиньпин ва Трамп Шимолий Кореянинг ракета-ядровий муаммоси бўйича ҳамфикрликка келишгани ва бу йўналишдаги ҳамкорликни фаоллаштиришмоқчи эканликларини маълум қилганди.
Мавзуга оид
10:48
АҚШ иқтисодиёти ҳар қачонгидан ҳам каттароқ ва яхшироқ. Сиёсий қарорлар буни барбод қилиши мумкинми?
10:30
АҚШ Украинага 425 млн долларлик янги ёрдам пакетини тақдим этмоқда
19:01 / 01.11.2024
АҚШ партиялари сайлов кампаниясига қанча пул сарфлагани ҳисоблаб чиқилди
09:50 / 01.11.2024