Ўзбекистонда янги кон ўзлаштирилиши бошланди
Олмалиқ кон-металлургия комбинати янги “Дальнее” конини ўзлаштиришга киришди. Бу ҳақда корхона матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, «Далнее» конини ўзлаштириш инвестицион лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 мартидаги «Дальнее» кони негизида “Олмалиқ КМК” АЖ” ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2807-сон қарори асосида босқичма-босқич 2017-2028 йиллар давомида амалга оширилади.
Ушбу лойиҳани амалга оширишдан кўзланган мақсад, “Олмалиқ КМК” АЖнинг барқарор ривожланиши, ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва кенгайтириш, “Дальнее” конининг мис-молибден рудаларини халқаро стандартларга мувофиқ бўлган, энергия самарадор ва экологик меъёрларга жавоб берадиган замонавий технологиялар ҳамда жиҳозлар мажмуасини қўллаган ҳолда ўзлаштириш ҳисобига комбинатнинг хом-ашё базасини мустаҳкамлашдан иборатдир.
Лойиҳани амалга ошириш икки босқичда олиб борилади:
1 босқич (2017-2021 й.й.) - “Дальнее” конининг “Марказий” каръерида устки қатламларни очиш ва тоғ-капитал ишларини бажариш, ишлаб чиқариш, транспорт, энергетика ва бошқа тегишли инфратузилма объектларини бунёд этиш ҳамда тоғ-кончилик, транспорт ва бошқа техникаларни харид қилиш лойиҳанинг биринчи босқичида амалга ошириладиган вазифалар асосини ташкил этади;
2 босқич (2019–2028 й.й.) - Устки қатламларни очиш ва тоғ-капитал ишларини давом эттирган ҳолда қайта ишловчи, эритиш, зарурий ва ёрдамчи объектлар комплекслари бунёд этилиб, 23,0 млн. тоннага тенг рудаларни қайта ишлаш қувватларига чиқиш.
Бугунги кунда ушбу нуфузли лойиҳа ижросининг 1-босқичи доирасида кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилди.
Қиймати 1,7 миллиард долларга яқин бўлган лойиҳа Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, тижорат банклари кредитлари ва ОКМК маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Мавзуга оид
20:17 / 15.10.2024
Олмалиқда 4-мис бойитиш фабрикаси қурилиши бошланди
17:08 / 15.10.2024
Президент ОКМКнинг муҳандислик мактаби ва 3-мисни бойитиш фабрикасини кўздан кечирди
17:00 / 30.08.2024
ОКМКда Истиқлол иншоотлари фойдаланишга топширилди
12:29 / 24.07.2024