Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нью-Йоркда илк мусулмон судья бўлган аёлнинг жасади Гудзон дарёсидан топилди
Нью-Йорк апелляцион судида илк мусулмон аёл судья бўлган Шейла Абдас-Салом Гудзон дарёсида жонсиз ҳолда топилди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар тарқатди.
Хабарда айтилишича, тунги вақтда полицияга дарёда номаълум аёл жасади сузиб юргани ҳақида маълумот келиб тушган.
Шаҳар полицияси вакилининг сўзларига кўра, суд-тиббиёт экспертлари унинг ўлими сабабини аниқлашга киришган, полиция эса текширув бошлаган.
Марҳумнинг турмуш ўртоғи ўз рафиқаси 12 апрель куни йўқолиб қолгани ҳақида айтиб берган.
65 ёшда бўлган Абдус-Салом хоним 2013 йилда штат апелляция суди судьясига айланган илк афроамерикалик бўлганди.

Мавзуга оид
08:06 / 13.05.2026
Нью-Йоркдан Лондонга 3,5 соатда: янги авиация даври бошланмоқда
12:21 / 01.01.2026
Зоҳран Мамдани – Нью-Йоркнинг илк мусулмон мэри Қуръон билан қасамёд қилди
17:49 / 13.09.2025
Трамп Нью-Йоркда Қатар бош вазири билан тушлик қилди
21:33 / 28.05.2025