Туркия ЕИ билан визасиз режим талаб қилмоқда
Анқара Европа Иттифоқи билан виза режимида эркинликлар жорий қилинишини истайди. Туркия ТИВ раҳбари ЕИ миграция келишувининг шу борадаги қисми бажарилиши кераклигини айтди.
"Анқара ЕИ билан виза режими соддалаштирилиши масаласи тартибга солиниши учун ҳаракат қилади. Муҳожирлик келишуви шартларидан бири бўлмиш виза режими либераллаштирилиши амалда қўлланиши керак", дея туркиялик вазирнинг сўзларини келтирган Anadolu.
Унинг қўшимча қилишича, 16 апрель куни ўтказиладиган конституцион ислоҳот бўйича референдумдан кейин Анқара ЕИга ушбу масала бўйича ўз таклифларини йўллайди.
2016 йилнинг мартида Евроиттифоқ ва Туркия ўртасида миграция келишуви имзоланган эди. Унга кўра, ЕИ тақдим этган маблағлар эвазига (Брюссель бунинг учун 2019 йилгача 6 миллиард евро ажратиши керак) Туркия Яқин Шарқдан чиққан қочқинларни ўз ҳудудида олиб қоладиган бўлди, натижада Европага ноқонуний муҳожирлар оқими сезиларли даражада камайди, Туркиядаги қочқинлар сони 3 миллионга яқинлашди.
Келишувнинг қўшимча қисми Туркиянинг ЕИга кириши ҳақидаги музокараларнинг янгиланиши ҳамда турк фуқаролари учун Евроиттифоқнинг барча давлатларига визасиз тартибни жорий этиш ҳақида эди.
Ўтган ойда Нидерландия ҳукумати ўз ҳудудига туркиялик вазирларни қабул қилмаганидан сўнг икки давлат ўртасида дипломатик можаро юзага келди. Нидерландиянинг хатти-ҳаракатларига жавобан Туркия ҳукумати миграция келишувини бекор қилиш таҳдиди билан чиқмоқда.
Аввалроқ Туркиянинг ЕИ ишлари бўйича вазири Омер Челик агар Брюссель Туркия фуқаролари учун виза чекловларининг бекор қилиниши санасини белгиламаса, унда Туркия Европа Иттифоқи билан миграция келишуви доирасидаги мажбуриятларини бажаришдан тўхтатишини айтганди.
Мавзуга оид
21:04 / 22.12.2024
Туркияда тиббий вертолёт шифохона биносига урилиб, қулаб тушди
11:37 / 22.12.2024
Ўғриликда айбланиб 4 йилдан буён қидирувда бўлган аёл Туркиядан Ўзбекистонга депорт қилинди
20:54 / 20.12.2024
Еврокомиссия Гуржистон дипломатлари ва амалдорларини визасиз режимдан маҳрум қилиш таклифини илгари сурди
20:38 / 20.12.2024