Жаҳон | 18:17 / 14.04.2017
6517
1 дақиқада ўқилади

ЕОИИ олий кенгашининг Бишкекдаги саммитида 10та ҳужжат имзоланди

Бугун, 14 апрель куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Евроосиё олий иқтисодий кенгаши мажлиси бўлиб ўтди. Давлат раҳбарлари унинг натижалари бўйича 10та ҳужжатни имзолашди. 24.kg агентлигининг маълум қилишича, булар қуйидагилар:

  • Молдова республикасига ЕОИИда кузатувчи давлат мақомини бериш;
  • МДҲга аъзо мамлакатларга ЕОИИда кузатувчи-давлат мақомини бериш;
  • ЕОИИга аъзо мамлакатлар ва Эрон республикаси ўртасидаги вақтинчалик эркин савдо ҳудудини ташкил этиш тўғрисидаги келишув;
  • ЕОИИ идораларида 2016 йил натижалари бўйича ташқи аудит натижалари тўғрисида;
  • ЕОИИ мамлакатларининг 2017-2018 йиллардаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари тўғрисида;
  • ЕОИИ кенгашининг 2009 йил 27 ноябрдаги давлатлараро қарори (Божхона иттифоқининг олий органи)нинг кучини йўқотганлиги тўғрисида;

Мавзуга оид