Жаҳон | 18:02 / 14.04.2017
9362
1 дақиқада ўқилади

WikiLeaks МРБ махфий ҳужжатларининг навбатдаги тўпламини ошкор қилди

Махфий маълумотларни ошкор қилувчи WikiLeaks сайти АҚШ Марказий разведка бошқармасига тегишли махфий ҳужжатлар тўпламини Vault 7 номии билан эълон қилишда давом этмоқда. 

Аввалги ҳужжатлар тўплами Grasshopper ("Чигиртка") номи билан 7 апрелда эълон қилинган эди. Сайт ходимларигаа кўра, бу сафар 6та ҳужжат ошкор қилинмоқда. Улар HIVE ("Ари ини") хакерлик дастуридан олинган. У киритилган қурилмадан керакли маълумотларни МРБга юбориш ҳамда ўша қурилмаларда махсус вазифаларни бажаришга имкон беради. 

Компаниянинг вирусга қарши дастурий таъминоти ушбу дастурни кузата олган, бироқ унинг МРБга тегишли эканини ҳеч ким хаёлига ҳам келтирмаган. 

Мавзуга оид