АҚШ фармацевтик компанияси эътирози сабабли 7 та ўлим жазоси ижроси қолдирилди
АҚШдаги McKesson фармацевтик компанияси унинг препарати қатлларни ижро этиш учун қўлланилишидан бехабар бўлганини маълум қилгандан кейин Арканзас штати 7 та ўлим жазоси ижросини кейинга қолдиришига тўғри келди.
Компаниянинг норозилигидан кейин, Арканзас суди ўлим жазосини заҳарловчи моддалар ёрдамида ижро этишни кейинга қолдирди. Қатл этилиши керак бўлган барча 7 маҳбус қотиллик учун судланган бўлган.
Улар икки препарат ёрдамида қатл этилишлари керак эди. Биринчи восита юракни, иккинчиси эса ўпка ишини тўхтатиш учун мўлжалланган бўлган. Бироқ моддалардан бирини ишлаб чиқарувчи компания унинг препарати ёрдамида маҳбуслар қатл этилишини билмаганини айтган. McKesson’да айтилишича, ҳукумат улардан бу воситаларни тиббий эҳтиёжлар учун харид қилган, деб келинган.
Компания ҳукуматдан препаратни қайтаришни талаб қилган, бироқ ҳукумат тафтишлар тугамагунча буни қилишдан бош тортди.
ТАСС ахборот агентлигининг таъкидлашича, охирги йилларда АҚШнинг кўплаб штатлари ўлим жазосини ижро этиш учун препаратлар етишмаслигига деч келганлар. Бу ҳолат Европадаги препарат ишлаб чиқарувчилар ўлим жазоларига қарши норозилик сифатида АҚШга препаратларни етказиб беришни тўхтатганлари билан боғланган.
Баъзи штатларда, мисол учун Ютада бу муаммо маҳбусларни отишга рухсат бериш билан ҳал қилинган.
2007 йилда Amnesty International ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти қатлни инъекция киритиш орқали ижро этиш инсонпарвар эмаслиги ҳақидаги маъруза чоп этганди. Чунки кўп ҳолларда препарат таъсир қилмайди ёки маҳбусларда узоқ давом этувчи ўлим талвасасини келтириб чиқаради.
Мавзуга оид
21:05 / 24.12.2024
Ироқ АҚШ қўшинларини ўз ҳудудида қолдиришга тайёр — ОАВ
19:49 / 24.12.2024
American Airlines авиакомпанияси АҚШга барча рейсларни тўхтатди
17:40 / 24.12.2024
Байден 2025 йил учун рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини тасдиқлади
17:05 / 24.12.2024