Иқтисодиёт | 20:38 / 15.04.2017
14742
2 дақиқада ўқилади

Ҳаракатлар стратегияси: 2017 йил I чорагида иқтисодиёт соҳасида амалга оширилган ишлар

2017 йилнинг 15 апрель куни “Тараққиёт стратегияси” марказида 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар муҳокамаларини ўтказишга хизмат қилувчи “Доимий фаолият юритувчи ишчи майдон”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир давомида иштирокчиларга бугунги кунга қадар Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича қилинган ишлар юзасидан атрофлича маълумот берилди.
 
Жумладан, давлат дастурининг иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари доирасидаги лойиҳалар бўйича 2017 йилнинг I чорагида қуйидаги ишлар амалга оширилган: 

•  Тайёр чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш борасида 12,7 млн. долларлик 10 та лойиҳа амалга оширилиб, 100 дан ортиқ янги иш ўринлари ташкил этилди;
•  “Ўзметкомбинат”да Ферросилиций ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасига  13,5 млн. доллар кредит жалб этилди;
•  Синтетик ювиш ва маиший кимё воситаларини ишлаб чиқариш  лойиҳаси  бўйича қиймати 12 млн. долларга тенг  бўлган ускуналар олиб келинди;
•  Тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга 32 млн.  доллар инвестиция-ларни жалб қилиш ҳисобига 3 та янги енгил саноат корхоналари ишга туширилди, 1000 та янги иш ўринлари яратилди.

Мавзуга оид