Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Месси ФИФА офисига узр сўраб бормоқчи эмас
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Аргентина терма жамоасининг 4 ўйинидан дисквалификация қилиниши юзасидан берилган апелляцияси кўриладиган мажлисда қатнашиш учун ФИФА қароргоҳига бормасликка қарор қилди.
Аргентина футбол ассоциацияси (AFA) президенти Клаудио Тапиа 29 ёшли футболчи билан учрашиб, агар у Цюрихга бориб кечирим сўрайдиган бўлса, ФИФА унинг дисквалификациясини қисқартириши мумкинлигини айтганди.
Аммо Месси ФИФА қароргоҳига бориб кечирим сўрамоқчи эмаслигини билдирган.
AFA Мессининг ҳакамни «фоҳишанинг боласи» дея ҳақорат қилмагани, аслида бошқа сўз ишлатганини айтмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона»нинг 29 ёшли ҳужумчиси ўйин вақтида ҳакамга нисбатан ҳақоратли сўзларни ишлатгани учун 4 ўйинга дисквалификация қилинганди.
ФИФА тартиб-интизом қўмитаси мажлиси 4 май куни Цюрихда бўлиб ўтиши белгиланган.
Мавзуга оид
09:50 / 03.02.2026
ФИФА раҳбари Россия жамоаларига қўйилган чекловни олиб ташлашга чақирди
20:36 / 19.01.2026
Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентдаги FIFA Series 2026 турнирида иштирок этади
18:34 / 14.01.2026
Агар яхши ўйнасак, Ўзбекистон бутун дунёдан мухлислар орттиради – Шомуродов
18:21 / 31.12.2025