Ўзбекистон | 18:34 / 18.04.2017
7340
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов АҚШ элчиси билан ўзаро муносабатлар истиқболларини муҳокама қилди

18 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатларининг фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди.

ТИВ матбуот хизмати берган хабарга кўра, суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Мулоқот чоғида 2017 йилда ўтказилиши режалаштирилган турли даражалардаги икки томонлама учрашувлар жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев

Мавзуга оид