Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода фирибгар ИИВ Академиясига 10 ярим минг доллар эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилди
2017 йил 2 апрель куни Ғиждувон туман ИИБга Бўктарой ҚФЙ, Бобоғози қишлоғида яшовчи фуқаро П.М. ариза билан мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Бухоро ИИБ.
У 2016 йилнинг апрель ойидан 2017 йилнинг февраль ойига қадар бўлган вақт оралиғида, Когон тумани, Хўжа Якшанба ҚФЙ, Хўжа Якшанба қишлоғида яшовчи нафақахўр М.Ғ. унинг ишончига кириб, унинг ўғлини Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси ёки Тошкент Давлат юридик университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган ҳолда 10.500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлигини билдирган.
Ушбу ҳолат юзасидан М.Ғ.га нисбатан Ўз.Р.ЖКнинг 168-м. 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
08:20 / 25.05.2026
Бухорода соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупцион схема фош этилди
21:35 / 21.05.2026