Кутилаётган голлар «ёмғири». Куннинг энг қувноқ учрашуви олдидан
Чемпионлар лигасининг энг қувноқ учрашуви деб таъриф берилаётган учрашув бу сафар «Монако» уйида бўлиб ўтади. Tribuna.Uz учрашув олди маълумотлари билан таништириб ўтади.
«Монако» - «Боруссия» Д (19 апрель, 23:45, Матч! Футбол 1)
Дортмундда кечган биринчи учрашувда «Монако» 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб қайтган. Ҳакамнинг хатолари кузатилган бўлсада, монегаскликларнинг 18 ёшли ҳужумчиси Килиан Мбаппе дублга эришди ва Жардим шогирдлари 13 йиллик тарихдан сўнг илк марта ЕЧЛ ярим финалига йўлланма олишга яқин туришибди.
Ўйин олдидан
«Монако»
Франция чемпионатида «Монако» бир текисда ўйнашда давом этмоқда. Жамоа ички чемпионатнинг ўзида 90дан ортиқ гол уриб ўзининг бутун бошли тарихидаги натижаларини янгилаб ташлади. Клуб Лигада пешқадам бўлиб турибди ва «ПСЖ»дан битта кам учрашув ўтказган ҳолда, бир хил очко жамғарган. Жамоанинг сўнгги 6 учрашувдаги натижалари: ҒҒҒҒМҒ
«Боруссия»
Дортмундликлар Германия чемпионатида чемпионлик учун курашмаяпти. ЕЧЛ йўлланмаси учун курашаётган клуб кўпроқ эътиборини бу мавсумдаги ЕЧЛга қаратган. Бироқ «Монако»ни қабул қилиб учралган мағлубият Тухел жамоасининг имкониятларини пасайтириб юборди. Жамоанинг сўнгги 6 учрашувдаги натижалари: ҒММҒДҒ
Ўйинолди қизиқарли фактлар
— «Монако» бу мавсумда еврокубокларда ўз уйда ўтказган олтита учрашувнинг бирортасида мағлубиятга учрамаган (5Ғ, 1Д);
— «Монако» жорий мавсумда барча мусобақаларда 138та гол урган, «Боруссия»да бу кўрсаткич 97та голни ташкил қилади:
— Европа чемпионлар лигаси тарихида фақатгина икки марта жамоа ўз уйида мағлубиятга учраб, кейинчалик меҳмондаги ғалаба эвазига кейинги босқичга чиқиш кузатилган.
Йўқотишлар
«Монако»да Фабиньо ва кўричак туфайли операция бўлган Жибриль Сидибе майдонга туша олмайди. Шунингдек Бошилья ва Каррильо ҳам ўйинни ўтказиб юборади. Жемерсон, Фалькао, Жермен ва Лемар навбатдаги сариқ карточка олса, дисквалификация қилинади.
«Боруссия» Дортмунд таркибида Марк Бартра, Марио Гётце ва Андре Шюррле майдонга туша олмайди. Эрик Дурм ва Себастьян Роде, шунингдек Марко Ройснинг майдонга тушиши сўроқ остида қолмоқда. Гинтер, Геррейру, Папастатопулос, Шмельцер учун карточклар «қизил чизиқ»қа етиб келган.
Тахминий таркиблар
«Монако» Сидибе ва Фабиньо ва Жоау Моутиньо билан тўлдириши кутилмоқда. Жамоа учун Тиемуэ Бакайоконинг сафга қайтгани ҳам яхши янгилик бўлади. Шунингдек Фалькао ҳам қисқа танаффусдан сўнг бу ўйинни асосий таркибда бошлаши кутилмоқда. «Боруссия»да эса Марко Ройснинг майдонга тушишидан умид қилишмоқда. Усмон Дембеле билан бирга улар Пьер-Эмерик Обамеянгга ҳужумда ёрдам бериши керак бўлади.
Монако: Субашич; Туре, Глик, Жемерсон, Менди; Бернарду Силва, Бакайоко, Моутиньо, Лемар; Фалькао, Мбаппе.
Боруссия Дортмунд: Бюрки; Пишчек, Папастатопулос, Бендер, Шмельцер; Вайгл; Дембеле, Кастро, Ройс, Геррейру; Обамеянг.
Мавзуга оид
21:13 / 21.10.2024
Россияда банкнинг собиқ раҳбари ўзига 3 млрд рубл кредит ажратиб, Монакога қочиб кетди
01:58 / 02.06.2024
«Реал» — 15 карра Чемпионлар Лигаси ғолиби
13:57 / 03.08.2023
«Арсенал» «Монако»ни енгиб Амирликлар кубогини қўлга киритди
13:01 / 28.05.2023