Жаҳон | 11:33 / 19.04.2017
4810
2 дақиқада ўқилади

Трамп Эронга нисбатан санкцияларни қайта тиклаши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга нисбатан жорий қилинган санкцияларни қисман бекор қилиш АҚШ манфаатларига қанчалик жавоб беришини аниқлаш вазифасини топширган. Барак Обама Теҳрон ядро дастури борасида халқаро ҳамжмият билан эришилган келишув доирасида санкцияларни бекор қилган эди, деб хабар қилмоқда Рекс Тиллерсон.

"Президент Дональд Трамп кўрсатмасига биноан турли идоралар Миллий хавфсизлик кенгаши раҳбарлигида Умумий қўшма ҳаракатлар режасини муҳокама қилади. Унда Эронга нисбатан санкцияларни тўхтатиш АҚШнинг ўта муҳим миллий манфаатларига жавоб бериши ёки йўқлиги кўриб чиқилади", — дейилади Тиллерсон баёнотида. 

Шу билан бирга, давлат департаментининг вакиллар палатаси спикери Пол Райанга ёзган мактубида қайд этилишича, Эрон келишув бўйича зиммасига олган мажбуриятларга риоя қилмоқда. 

"Шунга қарамай, давлат котиби Эроннинг терроризмни қўллаб-қувватловчи сиёсатидан ташвиш билдирган ва конгрессни президент топшириғига мувофиқ ўтказилаётган ишлардан хабардор қилган", — дейилади хабарда. 

Мавзуга оид