Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 22:23 / 20.04.2017
7807
1 дақиқада ўқилади
Бэйл "эл-класико"да майдонга тушиши мумкин
"Реал Мадрид" ҳужумчиси Гарет Бэйл жароҳатидан тикланиб, Примеранинг 33-туридаги "Барселона"га қарши кечадиган ўйинга жамоа билан тайёргарлик кўришни бошлади. Бу ҳақда клуб матбуот-хизмати маълум қилди.
20 апрель куни мадридликлар "Бавария"га қарши кечган ўйиндан кейин илк машғулотни ўтказишди ва уэльслик ҳужумчи ҳам жамоадошлари билан бирга шуғулланди.
"Реал" ҳамда "Барселона" ўртасидаги учрашув 23 апрель куни Тошкент вақти билан 23:45да бўлиб ўтади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
21:31 / 23.02.2026
«Да Луш»даги можаро: Винисиусни «маймун» деб камситишди
23:19 / 11.02.2026
«Реал» УЕФА билан Суперлига бўйича «футбол манфаати учун» келишувга эришди
23:50 / 14.01.2026
Алонсо ишдан бўшади. Класикода ютқазгани учун эмас
02:24 / 12.01.2026